s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 699

ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ?

Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига кўра, «Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

- оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган;

- Оиланинг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган;

- Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

- боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

- ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

- I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

- фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

- жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

- ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

- юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

- зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

- «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

- ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

- даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

- жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

- муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

- психологик маслаҳатга муҳтож;

- никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

- деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

- ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

Gurlan tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat

ko‘rsatish markazi boshlig‘i                                                          E.Raxmatillayev

Мавзуга оид