s
2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ноябр ойида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар ҳамда “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.
Бугунги кунда мазкур икки реестрда (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри”) 816 мингта оила мавжуд.
Ҳозирда “Маҳалла еттилиги” томонидан ушбу реестрлардаги оилаларнинг 40 фоизигача қўшимча равишда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлган оилалар рўйхати шакллантирилмоқда.
19 сентябрь ҳолатига кўра, “Маҳалла еттилиги” томонидан 317 698 та қўшимча эҳтиёжманд оилалар рўйхати тузилди. Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Д. Машарипов