s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 375

Сиртдан чиқарилган қарорни бекор қилиш учун қандай асослар керак?

Жавоб: Суд сиртдан чиқарилган қарорни бекор қилиши учун иккита асос бир вақтда мавжуд бўлиши керак.

Биринчидан, сиз суд мажлисига узрли сабабларга кўра кела олмаганингизни ва бу ҳақда судни ўз вақтида хабардор қилиш имкониятингиз бўлмаганини исботлашингиз керак.  Ёки суд бўлиши ҳақида суддан юборилган хабарнома сизга етказилмаган бўлиши лозим.

Иккинчидан, сиз тақдим этган далиллар ишнинг мазмунига таъсир қилиши, яъни қарорни ўзгартириши мумкинлигини асослаб беришингиз лозим. Агар суд бу асосларни етарли деб топса, сиртдан чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни қайтадан кўриб чиқади.

GURLAN TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI  M.Qo'zibayev

Мавзуга оид