s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 954

МАКТАБЛАРДА B2 СЕРТИФИКАТНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ МУДДАТИ 2026 ЙИЛГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ

Вазирнинг буйруғи билан Ўзбекистондаги мактабларда хорижий тил ўқитувчиларидан камида B2 даражадаги тил сертификатини талаб қилиш муддати 2026 йилгача узайтирилди. Ўқитувчилардан йил охиригача сертификат олиш тўғрисида тилхат олинади. Уларни имтиҳонга тайёрлаш учун ўқув машғулотлари ташкил этилади.
Ҳужжатда қайд этилишича, умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган барча хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги талабини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида амалда фаолият олиб бораётган ва талаб даражасидаги сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2025 йил якунига қадар (жорий ўқув йилининг 1-, 2-чораклари давомида) ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилади.
Мактабларда фаолият олиб бораётган, аммо бундай сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларидан жорий йил якунига қадар ваколатли ташкилотлар томонидан ўтказиладиган чет тили бўйича миллий ҳамда халқаро сертификат имтиҳонларида иштирок этишлари тўғрисида тилхат олинади.
Шунингдек, талаб даражасидаги сертификатларга эга ўқитувчилар сертификатларининг амал қилиш муддати ўқув йили давомида тугайдиган бўлса, бу тоифадаги ўқитувчиларга ўқув йили сўнгига қадар ишлаш имконияти берилади.
Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat 
ko‘rsatish markazi boshlig’i          A.Hasanov

Мавзуга оид