s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 441

Қонунчиликка кўра, ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари жумласига қуйидагилар киради:

ходимларининг сони 20 нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) тугатиш;

ходимлар сонининг (штатининг) қуйидаги миқдорда:

- 30 календарь кун ичида 50 нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;

- 60 календарь кун ичида 200 нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;

- 90 календарь кун ичида 500 нафар ва ундан ортиқ ходимнинг қисқариши.

! Аммо, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларни ушбу кечиктириш келтириб чиқарган йўқотишларни иш берувчига бир вақтнинг ўзида қисман ёки тўлиқ компенсация қилиш орқали 6 ой муддатгача тўхтатиб туриши мумкин. (https://lex.uz/docs/6257288#6259994)                                                                              Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов

Мавзуга оид