s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 759

“1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан барча умумтаълим мактаби ходимлари мукофотланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ–51-сон Фармони билан умумтаълим муассасаларининг Директор жамғармасидан фойдаланиш тартибига ўзгартириш киритилиб “1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ходимларни мукофотлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди.
Бунда, барча ходимлар (жумладан, янги ишга қабул қилинганлар ҳам) мукофотланиши мумкин.
Шу ўринда муҳим эслатма, мукофот миқдори мукофотлаш даврида Директор жамғармасининг амалдаги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, унинг мавжуд маблағлари доирасида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари ва ҳоказолар) қўлланилмайди.
Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat 
ko‘rsatish markazi boshlig’i          A.Hasanov

Мавзуга оид