s
Ўтган кун қабулимизга келган фуқаронинг Жиноят туфайли етказилган зарарни ундириш бўйича ариза суд томонидан давлат божи тўланмагани юзасидан даъво аризаси қайтарилган. Одатда жиноят натижасида етказилган зарар суммаси оз миқдорни ташкил қилмайди. Бизнинг мижоз ҳам суддан етказилган зарар сифатида жавобгардан 500 млн ундиришни сўраган. Энди тасаввур қилиб кўринг 500 млннинг 4 фоизи қанча бўлади? 20 млн сўмни ташкил қилади. «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси (https://lex.uz/ru/docs/4680944) биринчи қисми 5-хатбошисига кўра жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар давлат божидан озод қилинган. Xiva tuman YXKM bosh yuristkonsulti A.Abdusheripov