s
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тадбирлари 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Унинг дастлабки 17 куни интернет орқали, кейинги бир ой мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши белгиланмоқда.
(https://president.uz/uz/lists/view/8479)Рўйхатга олиш натижасида 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.
Мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, чорва моллари ва паррандалар сони аниқланади. Бу орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик 25,6 триллион сўм, жумладан, 2,2 триллион сўм бюджет маблағларининг самарадорлиги, соҳадаги хизматлар ҳажми ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар тўплами яратилади.
Рўйхатга олиш жараёнларини самарали амалга ошириш учун “маҳалла еттилиги” махсус ўқув дастури асосида тайёрланади ва рағбатлантирилади.
Умуман, мазкур тадбирлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг реал кўрсаткичларини аниқ белгилаш, давлат дастурларини мақсадли ҳамда самарали амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади. XIVA TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI A.ABDUSHERIPOV