s
Фармон билан (https://t.me/yuristlar_maslahati/8908) Ер кодексининг 46-моддасига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча турдаги ерларга нисбатан ижара ҳуқуқидан бошқа ҳар қандай шаклдаги ҳуқуқ тан олинмайди ва давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Бунда ушбу қоида:
давлат органлари, муассасалари ва корхоналарининг ижара ҳуқуқидан бошқа турдаги ҳуқуқ билан давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларига ҳамда ер фондининг бошқа таркиблари таркибидаги қишлоқ хўжалиги ерларига;
2021 йил 1 августга қадар белгиланган тартибда уй-жой ҳуқуқи билан деҳқон хўжалиги ва боғдорчилик хўжалигини юритиш учун ажратилган, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларига ажратилган ерларга нисбатан татбиқ этилмайди. XIVA TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI A.ABDUSHERIPOV