s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 216

Пенсионер ходимни МКнинг 161-моддаси 2 қисми 3-банди билан ишдан бўшатишда эътибор қароратилиши керак бўлган ҳолатлар.

Сўнги вақтларда иш берувчилар томонидан кенг кўламда берилаётган саволлардан бири пенционер ходимлари билан меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилишдаги муаммолар ҳақида бўлаётгани сабабли мазкур постда бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтамиз.

Амалдаги меҳнат кўдексининг Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш деб номланган 161-моддасида (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) ходимнинг пенсия ёшига етгани муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қоидалар мавжуд эмас. (Эски тахрирдаги МКда бўлган). Шу сабабли бугунги кунда пенсия ёшига етган ходим билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилишнинг имкони мавжуд эмас. 

Бироқ, агар пенсия ёшидаги ходим ўз ишига нолойиқ бўлса, меҳнат интизомини доимий тарзда бузиб келса, у билан меҳнат шартномасини бошқа қоидалар билан бекор қилиш мумкин. МКнинг 161-моддаси (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) 2-қисм 3-хатбошисига кўра ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. 

 Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сонли  қарорида (https://lex.uz/docs/6684613) мазкур банд билан меҳнат шартномасини бекор қилишда қуйидагича тушунтириш берилади. Агар ходим у билан тузилган меҳнат шартномасига кўра, айнан бажариши шарт бўлган ишни уддалай олмаётган бўлсагина, нолойиқлиги бўйича у билан меҳнат шартномасини бекор қилинишига йўл қўйилади. Агар иш берувчи пенсия ёшига етган ходимни мазкур банд билан ишдан бўшатаётган бўлса, иш берувчи қуйидагиларга эътибор бериши керак. Ходимнинг нолойиқлиги бажариши шарт бўлган, топширилган ишни уддалай олмаётганлигини исботловчи аниқ фактлар (текширув далолатномалари, бевосита раҳбарлик қилувчисининг, назорат қилувчининг билдириш хатлари, ҳисоботлар, аттестация ҳужжатлари ва ишнинг паст сифатлигини, яроқсиз маҳсулот чиқараётгани, иш ҳажмини ҳамда ишлаб чиқариш нормасини бажара олмаётганини ва ҳоказоларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар) билан тасдиқланиши лозим. (26-сонли пленум қарори 29-банд (https://lex.uz/docs/6684613)                                                                                                               XIVA TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI  A.ABDUSHERIPOV

Мавзуга оид