s
Мамлакатимизда жамият ривожлангани сари ундаги муаммолар ҳам ривожлана боради.
Ҳусусан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ривожланмас экан, алданиш, фирибгарларга чув тушиш каби ҳолатлар авж олишда давом қилаверади.
Бугун мамлакатимиз таррақиёти янги-янги чўққиларни забт этмоқда. Лекин фуқароларни алдов йўли билан ишончига кириб, шундай қалтис вазиятдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилган Р.Рахимовнинг қуйидаги қилмиши ҳаммасидан ошиб тушди.
Жумладан, Р.Рахимов, фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдорда мол-мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида, 2023 йил
8 декабрь куни Хива туманида яшовчи таниши Р.Полвонов билан Хива шаҳрида жойлашган “Деҳқон бозори” савдо мажмуаси ичида Р.Полвоновнинг ўзига тегишли бўлган савдо дўконининг олдида учрашиб, унинг шахсий пул маблағлари ҳисобига сотиб олинган ва опаси М.Палванованинг номида бўлган, давлат рақам белгиси 90 Н 503 КА бўлган “Nexia-2” русумли транспорт воситасини ўзаро 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари эвазига сотиб олишлигини билдириб, Р.Полвоновнинг моддий эҳтиёжи борлигини билгани ҳолда фурсатдан фойдаланиб, унинг ишончига кириб, аслида Р.Полвоновдан сотиб олинган “Nexia-2” русумли транспорт воситасини сотиб олаётганида келишилган 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қайтаришни ният қилмагани ҳолда шахсни янглиштиришга қаратилган ҳаракатларни содир қилиб, ушбу пул маблағларини узоғи, 2024 йилнинг 30 март кунига қадар беришлигини айтиб ваъда қилиб, уни алдаб, мазкур “Nexia-2” русумли транспорт воситасини сотиб олиб, ушбу орада ўзаро белгиланган муддат келган бўлишига қарамасдан ҳамда 2024 йил 20 январь куни ушбу “Nexia-2” русумли транспорт воситасини Д.Қурязов исмли шахсга 71.000.000 сўмга келишиб, олдиндан 68.000.000 сўм пулларни шу вақтда олиб, сотиб юборган тарзда Р.Полвоновга бериши лозим бўлган пул маблағлари қўлида турган бўлса-да, Р.Полвонов билан келишилган 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қайтариб бермасдан, ўзининг асл жиноий ниятини намоён қилиб, мазкур пул маблағларини аксинча ўзининг олдиндан фуқаролар билан ўрталаридаги пул олди-берди муносабатлари орқасидан келиб чиққан қарздорлигини ва ўзига нисбатан Хива тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича фуқаровий даъвогарларга етказилган моддий зарарни қоплашга ҳамда ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, 29.04.2024 йилда ўзига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилганлигини баҳона қилиб, шунгача бўлган вақт оралиғида бирон-бир асосли важларни келтирмаган ҳолда Р.Полвонов томонидан телефон орқали ва яшаш хонадонига келган ҳолда қилинган мурожаатларига жавоб бермасдан уни доимий равишда алдаб келиб, фуқаро Р.И.Полвоновнинг ишончини суиистеъмол қилиб, унинг сўмга нисбатан қиймати 86.136.190 сўмни ташкил қилган 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан тезкор йўллар билан аниқланиб, фирибгар Р.Рахимовнинг жиноий ҳаракатларига чек қўйилди.
Аҳир айтишадику “бузоқнинг югургани сомонхонагача”.
Фирибгар Р.Рахимовнинг юқоридаги ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан атрофлича ўрганилиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадидида жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судига оширилди.
Суд ҳукм қилади:
Судланувчи Р.Рахимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси
3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Р.Рахимов бошқа тенгқурлари сингари бирон бир фойдали иш билан шуғулланиб, ҳалол мехнат қилиб, оиласига ҳаром луқма едирмасдан, жамиятда ўз ўрнини топганида эди, унга суднинг қора курсисига ўтириш каби қисмат битилмаган бўлар эди. Огох бўлинг одамлар.....
Жиноят ишлари бўйича
Хива шаҳар судининг раиси
Ж.Жуманиёзов