s
Ҳар йили қонунчиликда белгиланган асосий ва қўшимча меҳнат таътилларидан тўлиқ фойдаланиш ходимнинг қонуний ҳуқуқидир. Айрим турдаги қўшимча таътиллар, хусусан, Меҳнат кодексининг 481 (https://lex.uz/docs/6257288) ва 483 (https://lex.uz/docs/6257288)-моддаларида назарда тутилган таътиллар бевосита берилиши шарт, иш давомида уларни пул билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
Бироқ, баъзи иш берувчилар томонидан нотўғри тушунча шаклланиб, меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда ҳам ушбу таътиллар учун пул тўланмайди деб ҳисобланмоқда. Бу хато. Меҳнат кодексининг 234-моддасига (https://lex.uz/docs/6257288) кўра, меҳнат шартномаси тугатилганда, ходимнинг фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллари учун пулли компенсация тўланиши шарт.
Қонунда таътилларнинг фақат иш даврида пулга алмаштирилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган. Аммо шартнома бекор қилинганда, ушбу таътиллар фойдаланилмаган бўлса, пулли компенсация бериш – қонуний мажбурият ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, ходим ишдан бўшатилганида, 481 ва 483-моддаларда (https://lex.uz/docs/6257288) кўрсатилган қўшимча таътиллардан фойдаланилмаган бўлса, улар учун ҳам пул тўланиши шарт. Бу ходимнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ҳисобланади.
Хива тумани aдлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов