s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 422

Аёлларга нисбатан зўравонлик жинояти ва жазо муқаррарлиги.

                Аёлларга нисбатан зўравонлик — бу нафақат шахсий ҳаётга аралашув, балки жамиятнинг ҳуқуқий асосларига, инсон ҳуқуқларига зид бўлган оғир жиноятдир. Зўравонлик оқибатида аёллар жисмоний, руҳий ва иқтисодий зарар кўради. Шу боис мазкур жиноятга қарши курашиш ва жиноятчиларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш ҳуқуқий давлатнинг асосий вазифаларидан биридир.

            Ўзбекистон Республикасида аёлларга нисбатан зўравонлик жиноят сифатида баҳоланади.
            Шундай жиноятлардан бирини содир қилган Д.Хусаиновнинг жиноий ҳаракатлари келтириб ўтамиз.

Жумладан: Д.Хусинов, 2025 йил 24 март куни соат тахминан 900 дан 930 га қадар бўлган вақт оралиғида ўз яшаш уйида турмуш ўртоғи З.Э билан уй-рўзғор ишларини бажармай келаётганлиги сабаби устида юзага келган оилавий низони гаплашиб ҳал қилиш учун қайнотаси Я.Эни уяли телефон орқали уйига чақириб, гаплашмоқчи бўлганида Я.Э қўли билан уни онаси А.Бнинг баданига уриб, итариб юборганлиги баҳонасида у билан ўзаро жанжаллашиб, шу жанжал натижасида қўлининг мушти билан Я.Энинг чап қулоғи соҳасига уриб, 1-2 бел умуртқаларига оёғи билан тепиб, совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар турига кирмайдиган ёғоч дастаки билан зарба бериб, содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига сабаб бўлган қасддан баданига ўртача оғир шикаст етказган.

Шунингдек, Д.Хусинов такроран жиноят содир қилиш йўлига кириб, оилавий зўравонлик қилиш мақсадида, 2025 йил 24 март куни соат тахминан 900 дан 930 га қадар бўлган вақт оралиғида ўз яшаш уйида бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган турмуш ўртоғи З.Э билан уй-рўзғор ишларини бажармай келаётганлиги сабаби устида юзага келган оилавий низо туфайли ўзаро жанжаллашиб, уйидаги ошхона пичоғи билан З.Эни чап қўл кафти 4-5 бармоқларини кесиб, унга соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказган.

Д.Хусиновнинг юқоридаги ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан атрофлича ўрганилиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадидида жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судига оширилди.

Суд ҳукм қилади:

            Судланувчи Д.Хусинов Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисми ва 1261-моддасининг 3-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

            Аёлларга нисбатан зўравонлик жинояти — инсон ҳуқуқларини камситувчи, жамият ривожига тўсқинлик қилувчи иллатдир. Уни бартараф этиш учун давлат томонидан қабул қилинаётган қонунлар, жазонинг муқаррарлиги тамойили ва жамиятнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, адолатли жазо — келгусида бундай жиноятларнинг олдини олишнинг энг самарали воситасидир.

 

Жиноят ишлари бўйича
Хива шаҳар судининг раиси
Ж.Жуманиёзов

 

Мавзуга оид