s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 982

Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан рағбатлантириш чораларининг қўлланилиши

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 45-моддасига кўра:

Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш давлат органининг раҳбари томонидан ёки унинг тавсиясига кўра амалга оширилади.

Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида қуйидагилар эътиборга олинади:

- ой, чорак, ярим йил, йил якунлари бўйича фаолиятнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик;

- ўта муҳим вазифаларни бажарганлик;

- зиммасига юклатилган вазифанинг мураккаблиги ва муҳимлиги, шунингдек унинг фаолиятида эришилган юқори натижалар;

- байрам кунлари, юбилейлар, нишонланадиган саналар ва пенсияга чиқиш.

Gurlan tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat

ko‘rsatish markazi bosh yuriskonsulti                                                     M.Qo‘zibayev

Мавзуга оид