s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 591

Нотариусликка танловнинг янги тартиби тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўрнига ахборот технологияларидан фойдаланиб, 2 босқичли ягона танлов тартиби жорий этилади:

1-босқичда талабгорлар давлат ва жамият бошқаруви ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқи соҳалари бўйича тест синовларидан ўтади.

2-босқичда тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорлар Олий малака комиссияси томонидан ўтказиладиган амалий имтиҳонда нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини махсус электрон платформада тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради.

Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан:

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус касбий фаолиятини узрли сабабларга кўра бажара олмаганда, унинг аризасига асосан лицензиясининг амал қилиш муддати тўхтатиб турилади;

нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатишдан ташқари огоҳлантириш ва жарима кўринишидаги муқобил таъсир чораларини қўллаш механизми жорий этилади;

нотариал расмийлаштирилган барча ҳужжатлар нотариуснинг имзоси, муҳри ва/ёки QR код (матрик штрихли код) билан тасдиқланади.

GURLAN TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI  M.Qo'zibayev

Мавзуга оид