s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 223

Директор ўринбосарларига қанча дарс соати берилиши мумкин?

 

Айрим кузатувчиларимизда “0,5 ставкада ишлайдиган директор ўринбосарлари истаганича дарс олиши мумкин экан, масалан, ҳафтасига 20 соат, натижада улар оддий ўқитувчиларнинг соатларини ҳам эгаллаб қўяди” деган тушунча пайдо бўлган.

 

Аслида бу масалада қатъий тартиб мавжуд. Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда давлат рўйхатидан ўтказилган 3271-сонли  “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ва тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ иш тутилади.

 

Мазкур низомнинг 15-бандига кўра, мактаб раҳбар ходимлари, жумладан, директор ўринбосарларига дарс соатлари белгиланган кетма-кетлик асосида берилади. Уларга фақатгина мактабда олий маълумотли ўқитувчилар етарли бўлмаган тақдирдагина дарс бериш мумкин. Агар етарли соатни бажара оладиган мутахассислар мавжуд бўлса, раҳбар ходимга дарс соати ажратилмайди.

 

Шунинг учун, агар мактабда олий маълумотли ўқитувчилар етишмаса, 0,5 ставкада ишлайдиган директор ўринбосари ўзининг асосий вазифаларидан бўш вақтларида 10 соатдан ортиқча ҳам дарс бериши мумкин.

 

Масалан, агар мактабда математика фанидан етарли ўқитувчи бўлмаса, директор ўринбосари шу фанни ҳафтасига 10 соат ўқиши мумкин. Аммо ўқитувчилар етарли бўлса, бу имконият йўқолади.                 

 

GURLAN TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI  M.Qo'zibayev

Мавзуга оид