s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 485

2025 йил ҳосилидан бошлаб ижарага олинган жами ер майдонининг 25 фоизига алмашлаб экиш усулида чорва учун озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни экишга рухсат берилади

2025 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили пахтадан 50 центнер/гектар, ғалладан 80 центнер/гектардан юқори ҳосил олганини солиқ ҳисоботларида акс эттирган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига келгуси йилда:

(а) ижарага олинган жами ер майдонининг 25 фоизига алмашлаб экиш усулида чорва учун озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни экиш (жойлаштириш) кафолатланади;

(б) Ўзбекистон фермерлари кенгашига аъзолик бадали пахта хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархдан ва доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,3 фоиз миқдорида белгиланади;

(в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ ер солиғини ҳисоблашда базавий ставкага нисбатан мутаносиб равишда уч каррагача камайтирувчи коэффициентлар қўлланади.

Қуйидагилар:

(а) қишлоқ хўжалиги кооперативларига аъзо бўлган фермер хўжаликларининг 50 фоизидан ошмаган қисмига пахта етиштириш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан 50 фоизлик мол-мулк гарови, хусусан, ерга ижара ҳуқуқи гарови билан имтиёзли кредит ажратишга рухсат этилсин, бунда ушбу кредит пахта хомашёсининг эълон қилинган бошланғич нархидан келиб чиқиб ажратилсин;

(б) қишлоқ хўжалиги кооперативларига аъзо бўлган фермер хўжаликлари етиштирган пахта хомашёсини тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилсин, бунда тўғридан-тўғри шартномалар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг ахборот порталида тузилиши ва улар бўйича тўловлар биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш (тўлов ҳужжатларига мувофиқ пул ўтказиш) қоидалари асосида амалга оширилиши белгилансин (https://www.lex.uz/uz/docs/7451679#7452843).
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Д. Машарипов

Мавзуга оид