s
Фуқаролик процессуал кодексининг 195-моддаси 1-қисми 7-бандига кўра судья аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, давлат божини тўлашни кечиктириш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки илтимоснома рад этилган бўлса қайтаради.
Мазкур кодексининг 127 моддасига асосан суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат бўлади.
Мазкур кодекснинг 132 моддаси биринчи қисми 3 прим 1 бандига кўра суд хабарномаларини ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатлари ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимлар жумласига киради.
Меҳнат кодексининг 562 моддасига асосан ходимлар якка тартибдаги меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат этганда суд харажатларидан озод қилинади.
Демак, ходимлар меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат этганда давлат божи ҳам почта харажати ҳам тўламайди.
Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat
ko‘rsatish markazi boshlig’i A.Hasanov