s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 311

Ишланмайдиган байрам кунлари

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, қуйидаги кунлар ишланмайдиган байрам кунларидир:

  1. 1 январь — Янги йил;
  2. 8 март — Хотин-қизлар куни;
  3. 21 март — Наврўз байрами;
  4. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
  5. 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
  6. 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  7. 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
  8. Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
  9. Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

Дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.

Gurlan tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat

ko‘rsatish markazi bosh yuriskonsulti                                                     Sh.Po‘latov

Мавзуга оид