s
USD: Rub: Eur:
2025-09-30 463

Рақамли технологияларни жорий этиш орқали суд ишларини таъсирчанлиги ва самарадорлиги оширилади

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.

Шу қаторда  суд тизимида ҳам бир қатор илоҳатлар амалга оширилган.

Бунга мисол “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 21 август куни қабул қилинган  қарорни  кўрсатиш мумкин.

Мазкур қарор билан Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор мақсад ва вазифалар белгилаб қўйилган.

Жумладан, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида «Рақамли суд» концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

(б) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш;

(в) судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

(г) Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

(д) судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича «Кибер ҳуқуқ» йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;

(ж) иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;

            (з) «Рақамли суд» концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш каби устувор масадлар белгилаб қўйилган.

Эндиликда судлар фаолиятига «Рақамли суд» концепциясини жорий этилиб, Олий суд, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган «Рақамли суд» концепциясини босқичма-босқич амалга ошириш ҳақидаги таклифига розилик берилди.

“Рақамли суд” тушунчасига тўхталадиган бўлсак, “Рақамли суд”–замонавий технологияларни ва сунъий интеллектни суд тизимига жорий қилиш орқали суд ишларини тезлаштириш, самарадорлигини ошириш ва шаффофлигини таъминлашга йўналтирилган янги ёндашувдир.

Шу жиҳатдан, “Рақамли суд” концепцияси асосида кўплаб хорижий давлатларда суд иш юритуви йўлга қўйилган, унинг мақсади суд ишларини тўлиқ электрон шаклда юритиш ва суд жараёнларини автоматлаштиришга қаратилгани жуда муҳим. “Рақамли суд” концепцияси асосига бир қатор муҳим воситалар киради.

Юқорида қайд қилинганидек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган ушбу қарор, Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштиришга қаратилган бўлиб, судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;

(б) мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

(в) ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади;

(г) тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;

(д) суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади;

(ж) суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;

(з) сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади;

(и) суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади

Шу ўринда “Рақамли суд” концепцияси, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятининг бугунги суд тизимидаги ролига беқиёс баҳо бериш мақсадга мувофиқдир.

Максад Матякубов,    Ёрқин Алмосов , Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьялари

Мавзуга оид