s
Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми 1 ва 2-бандлари, яъни ташкилот тугатилганда ёки ходимлар сони қисқартирилганда ходимларга огоҳлантириш хати берилади.
Меҳнат кодексининг 100 ва 173-моддаларига кўра ташкилот тугатилганда ёки ходимлар сони қисқартирилганда ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси ва кейинги 2 ойлик ўртача иш ҳақи тўланади.
Амалиётда кўп ҳолларда огоҳлантириш муддати давомида ходим бошқа ташкилотдан иш топганлиги сабабли ўз ҳохишига кўра ишдан тўғрисида ариза беришади.
Ушбу аризага асосан ходим меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 160-моддасига асосан (меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра) бекор қилинса, ушбу ходимга Меҳнат кодексининг 100 ва 173-моддаларида кўрсатилган ишдан бўшатиш нафақаси ва кейинги 2 ойлик ўртача иш ҳақини тўлаш нотўғри бўлади.
Чунки Меҳнат кодексининг 100 ва 173-моддаларида меҳнат шартномасини айнан қайси асосларга кўра бекор қилинган тақдирда ушбу тўловларни тўлаш кераклиги кўрсатилган.
Ушбу тўлов ноқонуний бўлиб қолмаслиги учун мазкур нормаларга эътиборли бўлинг.
Gurlan tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat
ko‘rsatish markazi bosh yuriskonsulti Sh.Po‘latov