s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 889

Кимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади?

Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништирамиз!

- Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси
Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.
Қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.
Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat 
ko‘rsatish markazi boshlig’i          A.Hasanov

Мавзуга оид