s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 636

НОТУРАР ЖОЙНИ ТУРАР ЖОЙГА ЎТКАЗИШДА НИМАЛАР ИНОБАТГА ОЛИНАДИ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори 2-ИЛОВАси билан тасдиқланган МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИнинг 10 банди “б” кичик бандига кўра (https://lex.uz/docs/5970701) нотурар жойни турар жойга ўтказишда:

➖бино ва иншоотлар аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига мансуб ерлардаги турар жой зоналарида жойлашганлиги;

➖нотурар жой авария ҳолатида эмаслиги;

➖турар жойга ўтказилаётган хона бино ертўласи ёки ярим ертўласида жойлашмаганлиги;

➖турар жойга ўтказилаётган хона қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида жойлашмаганлиги;

➖турар жойга ўтказилаётган хонани тўғридан-тўғри бошидан охиригача ёки бурчагидан шамоллатишни ташкил этиш имкониятининг мавжудлиги, шунингдек, ёндош турар жой ёки нотурар жойлардан тўлиқ изоляцияланганлиги;

➖хоналар шифтининг (максимум, минимум) баландлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ эканлиги;

➖нотурар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ йўқлиги ёки ушбу нотурар жойга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги;

➖зарур санитария-гигиеник узеллар яратиш учун хоналарни мослаштириш имкониятининг мавжудлиги;

➖марказлаштирилган канализация мавжуд бўлмаган ҳолларда хонага бириктириладиган ер участкасининг майдони турар жой хонасидан, шунингдек, бириктириладиган ер участкасига туташ бўлган бошқа мулкдорларга тегишли турар жойлардан оқова сув ва ҳожатхона учун мўлжалланган ўралардан санитария нормаларига мувофиқ масофада жойлашганлиги;

➖жой муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, ирригация иншоотлари, дарё ва сув ҳавзалари, ишлаб чиқариш объектлари, қабристонлар муҳофаза зоналари, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш учун заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш зоналари ҳудудида жойлашмаганлиги;

➖хонанинг мавсумий ва вақтинча яшаш учун мўлжалланмаганлиги;

➖шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ турар жой биноларини жойлаштириш учун мўлжалланмаган зоналарда жойлашмаганлиги;

➖хонанинг бозорлар ва бошқа савдо марказларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларида жойлашмаганлиги;

➖тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиш билан боғлиқ 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш объекти, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, 
кинотеатрлар, рақс майдончалари, 500 ўрингача бўлган ёпиқ кинотеатрлар, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган портловчи, ёнувчи ва кимёвий воситалар сақлаш омборхоналари, ангарлар, киоскалар, бостирма тоифасидаги объект эмаслиги;

➖ижтимоий соҳа объектларида ва унга тегишли ер майдонларида жойлашмаганлиги рухсат беришга доир талаб ва шартлар ҳисобланади. 
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Д. Машарипов

Мавзуга оид