s
Президент техникум ўқитувчи ва усталарининг малакаси ҳамда мавқеини ошириш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.
Техникум педагоглари учун касбий сертификатлаш тизими жорий этилиб, миллий сертификат олганларга ойликнинг 30%, халқаро сертификат олганларга эса 50% устама тўланади. Директор ва ўринбосарлар мактабдагидек маош олади, “Директорлар мактаби” сертификатига эга бўлса, яна 20% қўшимча устама берилади.
Шунингдек, илмий даража ва унвонлар учун ҳам устама тўлаш йўлга қўйилади. Ҳар йили 500 ўқитувчи хорижий таълим муассасаларига, 500 уста эса йирик корхоналарга стажировкага юборилади. Xiva tuman YXKM bosh yuristkonsulti A.Abdusheripov