s
Амалдаги тартибга кўра, ҳа – қайта ҳисобланиши керак. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарорига (https://lex.uz/docs/7220862) илова қилинган низомга биноан, ходим меҳнат таътилида бўлган даврида тариф ставкалари ёки лавозим маошлари оширилган бўлса, таътил пули қайта ҳисоблаб чиқилади.
Бунда ҳисоб-китоб қуйидаги тартибда амалга оширилади, иш ҳақи оширилган санадан бошлаб таътил тугаган кунигача бўлган иш кунлари сонига мутаносиб тарзда ўртача иш ҳақи қайта ҳисобланади. Яъни фақат ойлик ошган кундан кейинги таътил кунлари янгиланган ставка бўйича ҳисобга олинади.
Масалан, агар бир ходим 1 июлдан таътилга чиққан бўлиб, 5 июлдан бошлаб ташкилотда ойликлар оширилган бўлса, 1–4 июль кунлари эски тариф бўйича, 5 июлдан бошлаб эса янги тариф бўйича таътил пули ҳисобланади.
Бу қоидага кўра ходимлар, ҳатто таътил вақтида бўлишса ҳам, ойликдаги ўсишдан фойда олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat
ko‘rsatish markazi boshlig’i A.Hasanov