s
Шахсни аниқлаш биометрик маълумотлар (Face-ID, бармоқ изи) орқали амалга оширилади.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб, кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан Тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.
2025 йил 1 декабрдан никоҳ шартномаларини рақамлаштириш тартиби жорий этилади
Эндиликда нотариал тасдиқланган никоҳ шартномалари нусхасини “Нотариус” ахборот тизимига мажбурий юклаш орқали уларнинг қоғоздаги нусхасини талаб қилиш бекор қилинади.
Нотариал ҳаракатлар жараёни аудио ва видео қайдлар орқали электрон тарзда ҳужжатлаштирилади ва Тизимда сақланади.
GURLAN TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI M.Qo'zibayev