s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 522

Корхона тугатилаётганда солиқ ҳисобланиши

Корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида Давлат хизматлари маркази хабардор қилинган санадан бошлаб корхонанинг ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади.

Агар  ихтиёрий тугатиш тўхтатилса ва корхона фаолиятини тикласа, ушбу норманинг амал қилиши тўхтайди. Тадбиркорлик субъекти ушбу солиқлар бўйича ҳисоботларни топшириши ва тўхтатиб турилган давр учун тўлиқ ҳажмда солиқларни тўлаши шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.08.2019 йилдаги 704-сон. 18-банд.
Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat 
ko‘rsatish markazi boshlig’i          A.Hasanov

Мавзуга оид