s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 773

Оилавий корхона очилганда фойдадан дивиденд солиғи тўланадими?

Кўпчилик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда оилавий корхона шаклини танлаш ҳақида ўйлайди. Шу билан боғлиқ савол туғилади: агар оилавий корхона ташкил этилса, олинган фойдадан дивиденд солиғи тўланадими?

Қонунчилик бу масалада аниқ жавоб беради. Солиқ кодексининг 41-моддасида (https://lex.uz/docs/4674902) белгиланишича, хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ёки фермер хўжалиги раҳбари ўз корхонаси тасарруфида қолган фойдадан оладиган даромад дивиденд сифатида қаралади.

Шунга мувофиқ, оилавий корхона фойдасига Солиқ кодексининг 337-моддасига (https://lex.uz/docs/4674902) асосан 5 фоиз ставкада дивиденд солиғи қўлланилади.

Масалан, агар оилавий корхона йилига 100 миллион сўм соф фойда қилса, унинг иштирокчилари ушбу маблағни олаётганда 5 миллион сўм миқдорида дивиденд солиғини тўлашлари шарт бўлади.                            XIVA TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI  A.ABDUSHERIPOV

Мавзуга оид