s
Солиқ кодексининг 123-моддасига кўра, агар солиқ тўловчининг қарзини 121 ва 122-моддаларда назарда тутилган тартибда ундириш имкони бўлмаса, солиқ органи ушбу шахснинг бошқа мол-мулки, жумладан нақд пул маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақли.
Мисол билан тушунтирадиган бўлсам, амалиётимизда “ААА” МЧЖ 2024 йил 7 апрель ҳолатига 2 302 317,79 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздор бўлган. Туман солиқ инспекцияси жамиятнинг мол-мулкига ундирув қаратилсин, деган талаб билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Суд даъвони қаноатлантирган.
Агар солиқ қарз тўловчи томонидан тан олинса, солиқ органи раҳбарининг қарорига асосан мулк ҳисобидан ундирилиши мумкин. Агар қарз тан олинмаса ёки эътироз билдирилса, у ҳолда фақат суд тартибида мол-мулк ҳисобидан ундирилади. Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat
ko‘rsatish markazi boshlig’i A.Hasanov