s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 665

Ўриндошликка ишга киришда меҳнат дафтарчасидан нусха сўраш қонунийми?

Мазкур ҳолатга қонун нуқтаи назаридан ёндашилса, Меҳнат кодексининг 434-моддаси 1-қисмид (https://lex.uz/docs/6257288)а ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилиниши мумкинлиги кўрсатилган:

 шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ва ҳ.к.);
 асосий иш жойидан белгиланган шаклдаги маълумотнома;
 агар қабул қилинадиган иш муайян стаж талаб этса, меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган кўчирмаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма;
 диплом, сертификат ёки касбий тайёргарликни тасдиқлайдиган ҳужжат (агар иш махсус билим ёки тайёргарликни талаб қилса);
 меҳнат шароити зарарли ёки хавфли бўлган ишларда — асосий иш жойидан меҳнат шароити ҳақида маълумотнома;
 жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси.

Шу ерда муҳим жиҳат: меҳнат дафтарчасидан кўчирма фақат стаж талаб этиладиган ишга қабул қилинаётганда сўралиши мумкин. Агар иш ўриндошлик бўйича стаж талаб этмайдиган лавозим бўлса, бундай ҳужжатни сўраш қонуний ҳисобланмайди.

Демак, кадрлар бўлими томонидан меҳнат дафтарчасидан нусха талаб қилиниши фақат стаж талаб этиладиган ҳолатларда тўғри бўлади. Бошқа ҳолларда эса, бу талаб қонунга зиддир.
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Д. Машарипов

Мавзуга оид