s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 824

“Ерга оид муносабатларда коррупциявий омилларни бартараф этиш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–287-сон, 18.09.2025 й.) қабул қилинди.

 Қарорга кўра, Кадастр агентлигининг “Е-YER NAZORAT” тизими давлат ер назоратини юритишнинг ягона электрон платформаси ҳисобланади.

2026 йил 1 январдан махсус ваколатли давлат органларининг ер қонунчилигига риоя қилмаслик, жумладан, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифалари фақатгина “Е-YER NAZORAT” тизими орқали амалга оширилади.

 Ерга оид ҳуқуқбузарлик даражасига кўра ҳудудларни қуйидагича тоифаларга бўлиш белгиланди:

 “қизил” тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли юқори ҳудудлар;

 “сариқ” тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли ўрта ҳудудлар;

 “яшил” тоифадаги ҳудуд – ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли паст ҳудудлар.

Бунда “қизил” тоифадаги ҳудудларда махсус дронлардан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда камида 1 маротаба, “сариқ” тоифадаги ҳудудларда махсус самолёт ёрдамида ҳар 6 ойда камида 1 маротаба мониторинг кузатувлари олиб борилади.
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Д. Машарипов

Мавзуга оид