s
Ассалому алайкум. Корхонада ходимимиз фарзандини уйлантирди. Моддий ёрдам қилиб 7 млн сўм пул бердик. Бошқа бу йил моддий ёрдам бермаганмиз. Солиқлардан қанча имтиёз бор?
ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 378-моддаси 1-бандига асосан ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда (жумладан, бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам) — солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда жисмоний шахслар даромад солиғидан озод этилади ва шахсий жамгариб бориладиган пенсия хисобварағига ажратма (ШЖБПХ) хисобланмайди.
Солиқ кодекси 403-моддаси, 1-қисмига асосан юқорида кўрсатилган моддий ёрдам ходимнинг бошқа даромади бўлганлиги учун ижтимоий солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди ва (суммасидан қатъий назар) ижтимоий солиқ хисобланмайди. Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat
ko‘rsatish markazi boshlig’i A.Hasanov