s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 521

Фоизга олинган қарз бўйича билишингиз муҳим бўлган қоида.

Ҳар биримиз ҳаёт йўлимиз давомида қарз муносабатларига киришамиз ва бу қарзнинг қайтарилиши таъминоти сифатида турли воситалардан фойдаланамиз. Масалан, қарз шартномаси, тилхат, гаров ва ҳоказо. Мажбур бўлганда баъзида фоизга ҳам пул олишга мажбур бўлинади. Аммо бундай фоизда қарз олишда эҳтиёт бўлган шарт сабаби бунда мажбуриятни олдиндан бажариш бошқа мажбуриятни бажаришда фарқ қилади. 

Масалан, кредит шартномаси бўйича мажбуриятни муддатидан олдин бажариш мумкин. Яъни сиз бугун 20% ҳисобида 10 млн сўм кредит олдиндан бу мажбуриятни ҳатто кредит олинган куннинг эртаси куни ҳам тўлашингиз мумкин. Фоиз эвазига олинган қарз қоидалари сал бошқачароқ. Фуқаролик кодексининг 735-моддасига  асосан агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Яъни фоизга қарз олинганда мажбуриятни муддатидан олдин бажариш фақат қарз берувчининг розилиги билан амалга оширилади.                                                                                                                               Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat 
ko‘rsatish markazi boshlig’i          A.Hasanov

Мавзуга оид