s
2022–2023 йиллар ҳосили учун олинган кредитларни қайтаришда қийинчиликка дуч келган корхоналарга мўлжалланган
Асосий қоидалар:
Агар кластер ўз гаровини мол-мулк билан тўлиқ таъминлаган бўлса, 2025 йил 1 августдан бошлаб улар аввал фақат асосий қарзни тўлайди. Фоизлар эса қарз тўлиқ ёпилгандан сўнг 12 ой давомида қисмлаб тўланади. Масалан, агар кластерда 1 млрд сўм қарз қолган бўлса, аввал шу тўлиқ ёпилади, кейин фоизлар ойма-ой бўлиб узилади.
Агар кластер амалдаги тўлов жадвалига қатъий риоя қилиб, асосий қарз ва фоизни ўз вақтида тўлаб келган бўлса, 2025 йил 1 августдан кейин ундирилган фоиз маблағларининг 50 фоизи қайтариб берилади.
2025 йил 1 августга қадар тўланмаган фоизлар бўйича ҳисобланган пенялар бекор қилинади.
Шу санага қадар пеня сифатида ундирилган суммалар эса қарздорликни камайтиришга йўналтирилади. Масалан, агар кластерда асосий қарз бўлса — шу қарз камаяди, агар асосий қарз қолмаган бўлса, бошқа кредитларнинг қарзи қисқаради.
Банклар томонидан Жамғармага ўтказилган пенялар эса давлат бюджети ҳисобига қайта ҳисобланади. Бунда маблағларнинг аниқ суммаси Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан белгилаб берилади.
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Д. Машарипов