s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 172

“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотларни жадаллаштириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–290-сон, 19.09.2025 й.) қабул қилинди.

 Қарорга кўра, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

 ишлаб чиқариш ҳажми 9 фоизга ўсишини таъминлаш ва 146 трлн сўмга етказиш;

 экспортни 3,3 млрд АҚШ долларига етказиш.

 Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали 2022–2023 йиллар пахта ҳосилига ажратилган кредитлардан қарздорлиги мавжуд бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича гаров таъминотини мол-мулк билан тўлиқ таъминлаган кластерларга:

 2025 йил 1 августдан фақат асосий қарзни тўлашга ҳамда асосий қарз тугагандан кейинги 12 ойда тенг улушларда фоиз тўлашга рухсат этилади;

 тўлов графиги бўйича ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўлаган кластерларга ушбу кредитлар бўйича Жамғармага жорий йил 1 августдан кейин ундирилган фоиз суммасининг 50 фоизи қайтариб берилади;

 2025 йил 1 август ҳолатига тўланмаган фоизларга ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Д. Машарипов

Мавзуга оид