s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 618

Оқланган шахс ишга тикланганда ишга фуқаролик суди орқали тикланиши ҳақида

Ходим томонидан жиноят содир қилиниб сўнг оқланган ҳолатда уни ишга тиклашда жиддий муаммолар пайдо бўлади. Иш берувчи ходимни ишга тиклашни ҳоҳламайди ходимнинг эса бузилган ҳуқуқлари реабилитация қилиниши керак. 

Жиддий савол туғилади: ходим оқланганда иш берувчининг ҳаракатлари қандай бўлиши керак? Ходимнинг ишга қайтиш жараёни қандай бўлади?

2023 йил 23 июндаги “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 18-сонли (https://www.lex.uz/ru/docs/6523569) қарорининг 7-бандига кўра, ЖПК 83-моддасида (https://www.lex.uz/acts/111460) назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган шахснинг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириш, меҳнат қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш тўғрисидаги талаби бўйича ЖПКнинг 304-313-моддаларида назарда тутилган тартибда бартараф қилиш ҳуқуқини эътироф этади.

Яъни, фуқаро яна сарсон бўлиб фуқаролик судига мурожаат қилиш шарт эмас баки, фуқарони реабилитация қилаётган суд ёки суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурор ўзининг якуний ҳужжати (ҳукм, ажрим ёки қарори)да фуқаронинг бошқа ҳуқуқлари қатори меҳнат қилиш ҳуқуқини тиклаш борасидаги ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини эътироф этиб ўтиши керак.

Мазкур Пленум қарорининг 8-бандига кўра (https://www.lex.uz/ru/docs/6523569), Реабилитация этилган шахс меҳнат қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги талаб билан тегишли корхона, ташкилот, муассасага мурожаат қилиши лозим. Корхона, ташкилот, муассаса томонидан шахснинг бу тоифадаги талаби қаноатлантирилмаган ҳолларда ёхуд шахс қабул қилинган қарор (буйруқ,  фармойиш ва в.х.)га рози бўлмаса, у тегишли тартибда (фуқаролик ёки маъмурий суд иш юритуви тартибида] судга мурожаат қилишга ҳақли.

Бу вазиятда иш берувчи, аввало,  суднинг ҳукмидан сўнг фуқаронинг аризаси билан ишга тиклаши лозим. Агар иш берувчидан рад жавобини оладиган бўлса, шундан кейин фуқаролик судига ишга тиклаш юзасидан даъво киритиши мумкин.                                                                                Xiva tuman YXKM bosh yuristkonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид