s
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
USD:10472.67 Rub:137.47 Eur:12335.76
2025-03-31 919

Давлат байроғидан қандай фойдаланиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан 2023 йил 07 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-853-сон Қонун имзоланди.

 Мазкур Қонун билан байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, шунингдек уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида, спорт мусобақаларида, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарини нишонлашда, жамият ва давлат арбобларининг, ҳарбий хизматчиларнинг дафн маросимларида ва халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийим-бошини тайёрлашда фойдаланилишга рухсат берилди:

 Шунингдек, ҳужжат байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги ўчган ҳолда ва бошқа номаъқул тарзда, бирор-бир нарса учун устки ёпинғич, кийим, дастрўмол ёки  кўрпа-тўшак сифатида, шунингдек буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш, байроқни столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки унинг тасвирини тушириш ва ундан қоплама сифатида фойдаланиш, шунингдек уни ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки унинг тасвирини тушириш ва байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-ахлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш
байроққа нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлиш ҳоллари ҳисобланиши белгиланди.

Тупроққалъа туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Ўразбаев Турсунбой Aмангалдиевич

 

Мавзуга оид