s
Ҳукумат қарори (681-сон, 25.12.2023 й.) билан Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
-Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.
-Низомга мувофиқ, мактабларга фаолият юритаётган директорлар ҳар 5 йилда бир маротаба менежерлик сертификатини олиши талаб этилади.
Бунда сертификатга эга директорлар уни олгандан 3 йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат
кўрсатиш маркази бош юристконсулти: У.Алламов