s
Кўплаб кадровиклар ва иш берувчилар томонидан айни шу масалада кўплаб мурожаатлар оламиз. Меҳнат кодексининг 164-моддасига (https://lex.uz/docs/6257288#6261538)асосан агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмайди. Яъни бу саволга айни жавобни ташкилотингизнинг жамоа шартномасида ёзиб қўйилган бўлади.
Бироқ мазкур моддада ходимнинг иштирок этиш масаласи, ходимни хабардор қилиш масаласи мазкур 164-моддада (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) кўрсатилмаган. 2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли ""Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарорда бу ҳақда батафсил келтирилган.
Масаласи кўрилаётган ходим тегишли касаба уюшмаси органи мажлисида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Касаба уюшмаси органи ходимнинг мажлисда иштирок этиши учун мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақида олдиндан ёзма шаклда ёки почта орқали хабардор қилиши шарт, масаласи кўрилаётган ходимнинг имконияти бўлса мажлисда масофадан туриб видео конференция алоқа тартибида иштирок этиши мумкин.
Ходим мажлисга узрли сабабларга кўра келмаганда, уни кўриб чиқиш кейинга қолдирилади ва иш берувчига бу ҳақда маълум қилинади. Мажлисни кейинга қолдириш қонунда кўрсатилган 10 кунлик муддат доирасида белгиланади. Мазкур муддат давомида ходимнинг иштирокини таъминлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, мажлис унинг иштирокисиз ўтказилади.
Ходимнинг мажлисда узрли сабабларсиз иштирок этмаганлиги ёки иштирок этишдан бош тортганлиги тақдимномани унинг иштирокисиз кўриб чиқишга асос бўлади.
Бир нарсага эътибор бериш керак, масаласи кўрилаётган химни касаба уюшмаси йиғилишининг жойи ва манзили орқали хабардор қилиш шарт. Тартибга риоя\ қилмаслигингиз ходимни ишга тикланишига сабаб бўлади.
Қуйида 2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли "Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарори юборилади
Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti M.Bayjanov