s
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
USD:10472.67 Rub:137.47 Eur:12335.76
2024-12-28 998

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 386-сон қарорига кўра,

қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотиш тақиқланади:

сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт  ёрдамида етказиб берилган бўлса;

тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса

 

 

Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов

Мавзуга оид