“Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–381-сон, 30.11.2023 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин бўлади.
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори:
-2024 йил 1 июлдан – тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўмни, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўмни;
-2025 йил 1 июлдан – тўлов ташкилотлари учун 20 млрд сўмни ташкил этади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат
кўрсатиш маркази бош юристконсулти: О.Ражапов