s
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
USD:10472.67 Rub:137.47 Eur:12335.76
2024-09-30 183

Bilasizmi

ХАВФЛИ ЮКЛАР ТРАНЗИТИ УЧУН РУХСАТНОМА ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА БЕРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг  17.07.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида» 21.02.2002 йилдаги 62-сон қарорига хавфли юклар транзитига рухсатномаларни электрон шаклда расмийлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 434-сон қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб хавфли юклар транзити учун рухсатнома электрон шаклда қуйидаги тартибда берилади:

  • мурожаат этувчи Транспорт вазирлигига тегишли ҳужжатларни тақдим этади;
  • Транспорт вазирлиги хулосаларни олиш учун 2 кун ичида ҳужжатларни тегишли ваколатли органларга юборади;
  • ваколатли органлар 7 кун ичида хулосаларини тақдим этишади;
  • Транспорт вазирлиги 5 кун ичида рухсатнома беради.

 

2024 йил 1 октябрдан бошлаб транзит қилинаётган хавфли юклар онлайн (GPS) кузатиб борилади.

 

Мавзуга оид