s
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
USD:10472.67 Rub:137.47 Eur:12335.76
2025-03-30 854

Ўзлаштириши юқори бўлган ижтимоий тоифадаги талабаларга қўшимча грант ажратилади

 

Ҳукумат қарорига (№149, 10.03.2025) кўра, давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириб, муайян ўқув йили бўйича ГПА кўрсаткичи 4 ва ундан юқори бўлган, ижтимоий тоифадаги талабаларга навбатдаги ўқув йили учун қўшимча давлат гранти тақдим этилади.

 

Бунда талабгорлар ўз аризалари билан ҳар йили 20-июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.

Рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари ҳар йили 25-июлга қадар:

Академик ўзлаштириш кўрсаткичини аниқлаш бўйича комиссия томонидан ГПА кўрсаткичи 4 ва ундан юқори эканлиги;

Ижтимоий фаолликни аниқлаш бўйича комиссия томонидан ҳақиқатда талабгорнинг белгиланган тоифадаги талаба эканлиги кўриб чиқилиб, баҳоланади.

Қўшимча давлат гранти тақдим этилган талабалар ҳар йили 5-сентябрга қадар олий таълим ташкилоти томонидан хабардор қилинади.

Бундай қўшимча давлат гранти бериладиган тоифалар рўйхати  Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов

Мавзуга оид