s
USD: Rub: Eur:
2023-09-29 381

УРГАНЧДА СУДЬЯЛАР АҲОЛИНИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ЧАҚИРИШДИ

Аҳолини суд тизимига доир қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш ҳамда жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари Зафар Якубов, Маҳмуд Маҳмудов ва Даврон Муратовлар томонидан Урганч шаҳрининг “Тоза боғ”, “Навбаҳор” ва “Истиқлол” маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

“Менинг маҳаллам - менинг судьям” тамойили асосида ўтган тадбирда судьялар айниқса, одам савдоси, фирибгарлик ва гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг келиб чиқиш сабаби ва салбий оқибатларига тўхталишди.

Суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчилик янгиликлари ҳам маърузачилар эътиборидан четда қолмади.

Давра суҳбатида маҳалла аҳли билан ҳудудда содир этилган айрим тоифадаги жиноятлар муҳокама қилиниб, келгусида маҳаллада жиноят содир этилмаслиги учун биргаликда курашиш лозимлиги тушунтирилди.

Шунингдек, судьялар жорий йилнинг 16 январь куни Президентнинг «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга асосан тасдиқланган 2023−2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги 824-сонли Қонунида белгиланган имтиёзлар ҳақида ҳам тўхталишди.

Стратегия доирасида судлар фаолияти тўлиқ рақамлаштирилади, сунъий интеллект технологиялари жорий этилиши ҳамда идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш одил судловни таъминлашнинг вазифаларидан бири этиб белгиланганлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди.

Мавзуга оид