s
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом (https://lex.uz/docs/3420313)нинг 19-бандида сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабаси ҳар бир семестр давомида ир марта олий таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади. Бунинг учун унга ўқув сессияси бошланишига қадар (камида 10 кун олдин) белгиланган шаклда хабарнома юборилади.
Ушбу низомда хабарнома қай тартибда (электрон ёки ёзма-қоғоз шаклда) берилиши бўйича айтилмаган.
“Электрон рақамли имзо тўғрисида” Қонун (https://lex.uz/docs/6234904)нинг 4-моддасига кўра электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиш шартлари белгиланган. Унга кўра, бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда, электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўлда шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эга бўлади, агар:
➖электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;
➖электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш пайтида ёхуд имзолаш пайтини белгиловчи далиллар мавжуд бўлганда электрон ҳужжатни имзолаш пайтида амалда бўлса;
➖электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса.
Юқорида кўрсатилган шартларга бир вақтнинг ўзида риоя этилган тақдирда, юридик шахснинг ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади.
Хулоса қилиб айтганда, ҳозир ҳар бир смартфон телефонда ЭРИни текшириш функцияси бор, имзоланган вақти билан кўрсатиб беради. Юқоридаги шартлар асосида электрон тақдим этилган хабарнома ҳам буйруқ қабул қилишга асос сифатида кўрсатилиши мумкин. XIVA TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI M.BOYJONOV