s
Конституция ҳар қандай давлатнинг ҳуқуқий асосини белгиловчи энг муҳим ҳужжатдир. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — давлатимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган асосий Қонун бўлиб, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли жамият барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори саналади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган сана ҳар йили мамлакатимизда "Конституция куни" сифатида кенг нишонланади. Конституцияни қабул қилиш жараёнида халқимизнинг тарихи, миллий анъаналари ва ҳуқуқий мероси инобатга олинган бўлиб, у умуминсоний қадриятларга мос равишда ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Конституцияси давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, фуқаролик жамиятини шакллантириш каби қатор масалаларни қамраб олади.
Инсон қадри Конституциянинг марказий тамойили ҳисобланади. Ҳар бир фуқаронинг яшаш ҳуқуқи, сўз эркинлиги, таълим олиш, ишлаш ва ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқлари кафолатланган.
Шунингдек, Конституция давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига бўлинишини назарда тутади. Бу демократик бошқарувни таъминлаш ва ҳокимиятлар ўртасидаги мувозанатни сақлашга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Конституция Ўзбекистонни модернизация қилиш ва глобал майдондаги рақобатбардошлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. Янги ислоҳотлар ва қонунчилик ташаббуслари асосий Қонун доирасида амалга оширилиши, барқарорлик ва адолатли жамият яратилишига замин яратади. Шу боисдан, ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши, Конституцияга ҳурмат билан муносабатда бўлиши келажак авлодлар учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясимустақил давлатимизнинг суверенитети, халқимиз эркинлиги ва тенг ҳуқуқлилигининг асосий кафолати ҳисобланади. У халқимиз орзу-умидларини акс эттириб, жамиятда адолат, тинчлик ва фаровонликни таъминлашни кафолатлайди.
Дилшод Чориев, Хоразм вилоят маъмурий суди судьяси