s
USD: Rub: Eur:
2024-12-24 265

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси
2023-йил 30-апрел куни умумхалқ референдуми орқали қабул қилинди. Ушбу Конституция мамлакатнинг ҳуқуқий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётида муҳим бурилиш ясаб, давлат ва жамият ривожланишини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

Янги Конституциянинг асосий тамойиллари ва янгиликлари қуйидагилардан иборат.

  1. “Инсон – жамият – давлат” тамойили:

Илгари Конституцияда давлатнинг асосий эътибори жамиятга қаратилган бўлса, янги таҳрирда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида белгиланди.

Ҳар бир фуқаронинг қадр-қиммати давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланади.

  1. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенгайтирилди:

Ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш кечириш ҳуқуқи конституциявий кафолатланди.

Хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайтирилди.

  1. Президентлик муддати ва ваколатлари:

Президентнинг бир муддатда лавозимда қолиш муддати 5 йилдан
7 йилга узайтирилди.

Бу давлатнинг барқарор ривожланиши учун узоқ муддатли ислоҳотларни амалга оширишга имкон беради.

  1. Парламент ва халқ вакиллари ролининг кучайиши:

Олий Мажлиснинг ваколатлари кенгайтирилиб, қонунчилик жараёнида халқ вакилларининг фаол иштироки мустаҳкамланди.

  1. Ҳудудий ўз-ўзини бошқарув:

Маҳаллаларнинг ролини ошириш ва уларнинг ҳуқуқий мақомини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат бошқарувининг марказсизлаштирилиши халқни бошқарув жараёнларига фаол жалб қилишни таъминлайди.

  1. Экология ва келажак авлод ҳуқуқлари:

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш конституциявий даражада белгиланди. Келажак авлодларнинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқи ҳимоя қилинди.

  1. Адолатли суд тизими:

Ҳар бир фуқаронинг қонун олдида тенглиги ва судда адолатли ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланди. Суд тизимининг мустақиллигини таъминлаш чоралари кучайтирилди.

  1. Таълим ва илм-фан ривожи:

Таълим олиш имкониятлари кенгайтирилиб, мажбурий бепул таълим кафолати мустаҳкамланди.

 

Хоразм вилоят судининг

иқтисодий ишлар бўйича судьяси                                   М.Бобоназаров

Мавзуга оид