s
Фуқаролик протсессуал кодексининг 33-моддасида аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилиши қайд этилган.
Бу умумий қоида ҳисобланиб, айрим истеснолар белгиланади. Хусусан, ушбу кодекс 34-моддасига асосан даъвогарнинг вояга етмаган болалари борлиги туфайли у жавобгар яшаб турган жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига боришга қийналса, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшайдиган жойидаги судга тақдим этилиши мумкин.
Эътибор берган бўлсангиз, қоидада яшаш жойидаги судга ариза бериш мумкинлиги қайд этилган. Бунда доимий яшаш жойи деб алоҳида таъкидланмаган. 33-моддада ҳам фақат доимий яшаш жойи эмас, доимий машғул бўлган жой ҳам келтирилган.
Шунга кўра сиздаги вазиятда никоҳдан ажрашиш бўйича аризани даъвогар сифатида аёл ўзи ҳозирда яшайдиган (Тошкент шаҳар) манзилдаги судга беришга ҳақли.
Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi boshlig'i A. Hasanov