s
Бугунги кунда Хоразм вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига соҳага оид масалаларда фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, китоб чоп қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.
Мурожаатчиларга бу масала юзасидан муҳим йўл-йўриқ ва тавсиялар берилмоқда.
Бугунги кунда вилоятимизда 10 та хусусий нашриёт ҳамда 2 та ноширлик бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Бошқарманинг яқинда нашриёт раҳбарлари учун ўткказилган ишчи-йиғилишида китоб чоп қилиш ва тарқатиш масалалари кенг муҳокама қилинди, таклиф ва тавсиялар ўрганилди.
Н. САПАРБАЕВ,
бошқарма бош мутахассиси