s
USD: Rub: Eur:
2024-12-12 956

Меҳнат шартномасини ходимнинг аризасига кўра бўшатган тўғрими ёки бир марта қўл тарзда бузгани учун МК 161-модда билан бўшатган.

Амалиётда бундай ҳолатларга қўп дуч келамиз ходим меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузган ва буни англаган ҳолда ўзининг ишдан бўшаш аризасини ҳам ёзган. Мазкур вазиятда иш берувчида ходимни қайси асос билан ишдан бўшатган афзал деган иккиланиш пайдо бўлади. 

Қайси модда билан ишдан бўшатган тўғри бўлади?

Меҳнат кодексининг 160-моддаси (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солади. Мазкур модданинг 4-қисмини (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) қўллаган ҳолда ёки МКнинг 157-моддаси (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Энди ҳолатга бевосита тўхталадиган бўлсак, масалан ходим ариза ёзди агар иш берувчи рози бўлса МКнинг 160-моддаси (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) 4 қисмини қўллаган ҳалда ўша куннинг ўзида меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.  

Бироқ иш берувчи буни хоҳламаса, ходимнинг 161-модда  (https://lex.uz/docs/6257288#6261538)меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузиш билан меҳнат шартномасини бекор қилишни истаса, 14 кунлик муддат ўтиши жараёнида меҳнат шартномасини МК 161-модда (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) билан бекор қилиши мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, иш берувчи шу 14 кун ичида касаба уюшмасининг розилигини олиши керак. Бироқ иш берувчи 14 кун ичида меҳнат шартномасини бекор қила олмаса, ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга мажбур бўлади чунки 14 кунлик огоҳлантириш муддати ўтган бўлади. 

Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, агар ходим томонидан меҳнат интизоми қўпол тарзда бузилган ҳолатда , агар иш берувчи рози бўлса, МКнинг 160,157-моддалар (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Агар рози бўлмаса, ходим томонидан ариза ёзилган бўлса, 14 кун ичида Мкнинг 161-моддаси  (https://lex.uz/docs/6257288#6261538)бўйича ишдан бўшатиши керак бўлади. 

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti M.Bayjanov

Мавзуга оид